locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тунис Лямушини истеъфога чиқарди

Тунис мундиални йирик ҳисобдаги мағлубият билан бошлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тунис Лямушини истеъфога чиқарди
ФОТО: Getty images

Франциялик мутахассиси Сабри Лямуши Тунис терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимидан озод этилди, деб хабар бермоқда журналист Ромен Молина X ижтимоий тармоғида.

Тунис жамоаси ЖЧ—2026 гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида Швеция терма жамоасига 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Сабри Тунис терма жамоасини 2026 йилдан буён бошқариб келаётганди. Бунгача француз мутахассиси «Кардифф Сити», «Ноттингем Форест», «Ал-Дуҳайл», «Ренн» ва Кот-д’Ивуар миллий терма жамоасини бошқарган.

ЖЧ—2026 АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтмоқда. Турнир 11 июнда бошланиб, 19 июлда якунланди. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади, у 2022 йилда Қатарда ўтган финалда Франция терма жамоасини ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида мағлуб этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг