ЦСКА тиббиёт мутахассислари Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайёргарликда ёрдам беради
5 июн куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида сафарда БААга қарши ўйин ўтказади. Тайёргарлик жараёнида Москванинг ЦСКА клуби тиббий штаби вакиллари ҳам иштирок этади. Жумладан, клубнинг тиббий хизмати раҳбари ҳамда ёшлар жамоаси шифокори терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади. Улар футболчиларни ўйинга жисмоний жиҳатдан тайёр ҳолатга келтириш ва тикланиш жараёнини назорат қилади.
Терма жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бири — ЦСКА аъзоси Аббосбек Файзуллаев. У жамоадаги ўрни ва ўйини билан ўзини кўрсата олди ва бу учрашувда ҳам ундан катта умидлар бор. Шу боис, армиячиларнинг тиббий ёрдами жамоа учун айни муддао бўлмоқда.
Шу билан бирга, ЦСКА клуби ҳам 1 июн куни “Ростов”га қарши Фонбет Россия Кубоги суперфиналида майдонга тушади. Шунчаки муҳим ўйин арафасида бўлишига қарамасдан, клуб мутахассислари Ўзбекистон терма жамоасига кўмак беришга тайёрлигини кўрсатди. Бу ҳам ЦСКАнинг халқаро ҳамкорликка очиқлиги, ҳам профессионаллик даражасини яна бир бор тасдиқлайди.
Аббосбек Файзуллаев ЦСКА билан шартнома имзолаган биринчи ўзбек футболчиси сифатида қисқа фурсатда асосий таркибдан ўрин эгаллади ва бу билан ўзбекистон футболидаги ёш истеъдодлар сафини бошқармоқда.