ЦСКА - Россия Суперкубоги ғолиби
Фото: Getty Images
Россия Суперкубоги доирасида “Краснодар” ва ЦСКА жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.
Унда Москва клуби кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона голга 48-дақиқада Дивеев муаллифлик қилди.
Шу тариқа, “армиячилар” 8-марта ушбу кубокни қўлга киритди.
Қайд этиш лозим, ЦСКА сафида ўзбекистонлик Аббосбек Файзуллаев 79-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Россия Суперкубоги.
“Краснодар” 0:1 ЦСКА
Гол: Дивеев 48.
Баҳром Бобонов
Редактор