locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЦСКА фахрийси: “Файзуллаевдан тезроқ қутулиш керак. У билан ҳеч қачон чемпион бўла олмаймиз”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЦСКА фахрийси: “Файзуллаевдан тезроқ қутулиш керак. У билан ҳеч қачон чемпион бўла олмаймиз”
ФОТО: pfc-cska.com

Москванинг ЦСКА клуби фахрийси Владимир Пономарёв Россия Премьер-лигасининг жорий мавсуми ҳақида фикр билдирар экан, Аббосбек Файзуллаев ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

- “Спартак” ҳозирда қанотларда ҳимояланишда қийналмоқда. ЦСКА билан медаллар учун бўладиган баҳсда клуб Аббосбек Файзуллаевдан эҳтиёт бўлиши керакми?

- Уни қўриқлашнинг нима кераги бор? Ҳар қандай футболчини қўйиб қўйинг, у ҳеч нарса қилолмайди. ЦСКА қандай футболчини топиб олди... Мен уни майдонда деярли кўрмайман.

Ҳозир у бутунлай йўқолиб қолган. Уни олиб ташлаш керак. Кисляк ва Глебов ундан яхшироқ. Файзуллаевдан тезроқ қутулиш керак! У ЦСКА учун тормоз. У биринчи ўрин учун курашаётган жамоа учун мутлақо кераксиз ўйинчи.

Бундай ўйинчи билан ҳеч қачон чемпион бўла олмаймиз, - дейди Пономарёв.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда РПЛ турнир жадвалида ЦСКА ва “Спартак” мос равишда учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккала жамоа ҳам медаллар учун кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, “Спартак” ва ЦСКА ўртасидаги Москва дербиси 26-апрел куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг