locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Трапп – «Париж» футболчиси

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Трапп – «Париж» футболчиси
Фото: Париж ФК

“ПСЖ”нинг собиқ дарвозабони Кевин Трапп яна Франция чемпионатига қайтди.

35 ёшли кипер 10 йиллик фаолиятидан сўнг “Айнтрахт” клубини тарк этиб, “Париж” билан битим имзолади.

46 йилдан кейин Лига 1га қайтган парижликлар Кевиннинг трансферини эълон қилди. Дарвозабон билан шартнома 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Қайд этилишича, “Париж” клуби Траппнинг трансфери учун 1 миллион евро тўлаган.

Трапп ўтган мавсумда Бундеслигада 26 ўйин ўтказиб, уларнинг 6 тасида тўп ўтказмаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг