«Трактор» Одил Ҳамробековнинг трансферини эълон қилди
Фото: Бунёдкор ПФК
Ўзбекистон МТЖ ва "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков "Трактор" футболчисига айланди.
Тажрибали хавбек Табриз клуби билан 2 йиллик келишув тузди.
29 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Суперлиганинг 15 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди.
Унинг "қалдирғочлар" билан тузган шартномаси 2026 йилнинг сўнггига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Журналист