Тўпурарлар пойгасида етакчи бўлиб олган Шомуродов кеча неча баллга лойиқ кўрилди?
Мазкур беллашувни Фабио Каннаваро ҳам стадиондан туриб кузатиб борди.
ФОТО: Getty images
Туркия чемпионатининг 11-тури доирасидаги "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Кожалиспор"ни қабул қилди.
Учрашув 1:0 ҳисобида истанбуллик футболчилар ғалаба қозонди. Ягона гол 90+3-дақиқада Элдор Шомуродов томонидан пенальтидан киритилди.
Sofascore нашри Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг ушбу баҳсдаги ҳаракатларига 6,5 баҳо қўйди.
Мазкур беллашувни Фабио Каннаваро ҳам стадиондан туриб кузатиб борди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист