«Тоттенхэм»га янги сардор тайинланди
Фото: Getty Images
“Тоттенхэм" жамоасига янги сардор тайинлади. Бу вазифани ҳимоячи Кристиан Ромеро бажаради.
Бунгача жамоа сардори Сон Хён Мин эди - у ёзда "Лос-Анжелес"га ўтди.
"Мен Кристиан Ромеро билан яхши суҳбатлашдим, у бизнинг сардоримиз бўлади. Менимча, унда барча керакли фазилатлар бор. У майдонда етакчилик хатти-ҳаракатларини намойиш этади, жамоани бошқаради, майдондан ташқарида эса ҳар доим жамоани олдинга бошлайди. Бу етакчилар гуруҳини ушбу трансфер ойнасидан кейин айтаман, шунда ҳаммасини баҳолашга вақтим бўлади” - деди "шпорлар" бош мураббийи Томас Франк.
Баҳром Бобонов
Редактор