«Тоттенхэм» Свилар ва Пеллегрини учун даъвогар
Бу ҳақда Энрико Камелио хабар берди.
ФОТО: Getty images
«Тоттенхэм» жамоасининг янги бош мураббийи Роберто Де Дзерби ёзги трансфер бозорида ўз трансфер мақсадларини аллақачон белгилаб улгурди.
Италиялик мутахассис «Тоттенхэм»да икки «Рома» футболчисини кўришни истаяпти. Бу ҳақда Энрико Камелио хабар берди.
Сўз голкипер Миле Свилар ва ярим ҳимоячи Лоренцо Пеллегрини ҳақида кетмоқда. Лондон клуби бу ўйинчиларни сотиб олиш бўйича ҳаракатни бошламоқчи.
Ҳозирда «Тоттенхэм» АПЛда 17-ўринда бориб турибди ва жамоанинг ҳисобида 37 очко мавжуд.
Розикжон Султонмуродов
Журналист