locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Тоттенхем” сўнгги 20 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Тоттенхем” сўнгги 20 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этди
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган баҳсда “Тоттенхем” ўз майдонида “Ноттингем Форест”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа, Анжелос Постекоглу шогирдлари жорий мавсумдаги 18-мағлубиятини қабул қилиб олди.

“Шпорлар”нинг ушбу кўрсаткич бўйича энг ёмон натижаси 2003/2004 йилги мавсумда қайд этилганди. Ўшанда жамоа 19 бор мағлуб бўлганди.

Маълумот учун, “Тоттенхем” АПЛ'нинг 33-туридан сўнг 37 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. “Шпорлар”ни олдинда “Ливерпул”, “Вест Хем”, “Кристал Пэлас”, “Астон Вилла” ва “Брайтон”га қарши баҳслар кутиб турибди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг