locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Тоттенхэм\" Премьер-лигадагӣ ғалабасиз сериясини 10 та ўйинга етказди

Мураббий Игор Тудор жамоаси АПЛнинг 28-турида сафарда "Фулҳэм"га имкониятни бой берди (1:2).
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Тоттенхэм" Премьер-лигадагӣ ғалабасиз сериясини 10 та ўйинга етказди
photo: gettyimages

"Тоттенхэм" Премьер-лигадагӣ ғалабасиз сериясини 10 та ўйинга етказди.

Мураббий Игор Тудор жамоаси АПЛнинг 28-турида сафарда "Фулҳэм"га имкониятни бой берди (1:2).

"Шпорлар" 28 декабрдан бери ғалаба қозона олишмаяпти — ўшанда "Кристал Пэлас" мағлуб этилган эди (1:0). Ўшандан бери жамоа 6 марта мағлубиятга учради (шу жумладан, кетма-кет 4 та мағлубият) ва 4 марта дуранг ўйнади.

Англия чемпионатида 10 та ўйинлик ғалабасиз серия 1994 йилдан бери кузатилмаган эди. Ўшанда жамоани Освальдо Ардилес бошқарган.

Бундан ташқари, Томас Франкнинг ўрнини эгаллаган Тудор 2004 йилдан бери АПЛдаги дастлабки иккита ўйинида мағлуб бўлган "Тоттенхэм"нинг биринчи мураббийига айланди. Ўшанда бу натижа Мартин Ёл томонидан қайд этилган эди.

5 март куни 28 ўйиндан кейин 29 очко билан лигада 16-ўринни эгаллаб турган "Тоттенхэм" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни қабул қилади. "Шпорлар"ни хавфли ҳудуддан (қуйи лигага тушиб килиш зонасидан) атиги 4 очко ажратиб турибди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг