«Тоттенхэм» Кейнни ортга қайтармоқчи
Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейнни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Бироқ, таъкидланишича, «Бавария» «Тоттенхэм»ни ўз ичига олган Европанинг йирик клублари томонидан бўлаётган қизиқишларнинг ортишига қарамасдан, Кейн билан шартномани узайтиришга ҳали ҳам ишонч билдиради.
«Бавария» бир неча ойдан бери Кейннинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда ва клуб ичида келишувга эришилишига деярли ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Манбаларнинг таъкидлашича, Кейн билан шартномани узайтириш — фақат вақт масаласи.
Ҳужумчи 2013 йилдан 2023 йилгача «Тоттенхэм» сафида тўп сурган, шундан сўнг «Бавария»га ўтган эди. Ўтган мавсумда 32 ёшли англиялик футболчи 51 та ўйинда 61 та гол урди. Бундан ташқари, унинг ҳисобига еттита голли узатма ҳам бор.