locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Тоттенхэм\" Европа лигаси ғолиби!

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Тоттенхэм" Европа лигаси ғолиби!
Photo: gettyimages

Испаниянинг Бильбао шаҳрида "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари Европа лигаси финали доирасида ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида “шпорлар” футболчиси Жонсоннинг ягона голи эвазига лондонликлар инглиз дербисидаги Европа лигаси финал баҳсида ғалаба қозониб, узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди. Ўйинни 49 224 томошабин кузатиб борди.

Ушбу натижа орқали “Тоттенхэм” келаси мавсумда Чемпионлар лигасида қатнашиш имкониятини қўлга киритди. “Манчестер Юнайтед” эса бу мавсумда ҳеч қандай соврин ютолмади ва тарихдаги энг ёмон натижани қайд этди.“Шпорлар” бош мураббийи: “Мен борган жойимда иккинчи мавсумда соврин ютаман”,-деб айтган гапларини исботлаб бера олди.

Европа лигаси. Финал

"Тоттенхэм" 1:0 "Манчестер Юнайтед"

Гол: Жонсон 42

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг