Тошкентдаги FIFA Series 2026 футбол турнири тақвими эълон қилинди
Кичик мусобақа 27-30 март кунлари ўтказилади.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги FIFA Series 2026 турнирида қатнашади. Март ойида бўлиб ўтадиган мусобақада Габон, Тринидад ва Тобаго, шунингдек, Венесуэла ҳам иштирок этади.
ЎФА хабарига кўра, кичик мусобақа 27-30 март кунлари ўтказилади.
27 март
15:00 Венесуэла – Тринидад ва Тобаго («Пахтакор» стадиони)
19:00 Ўзбекистон – Габон («Бунёдкор» стадиони)
30 март
15:00 Габон – Тринидад ва Тобаго («Пахтакор» стадиони)
19:00 Ўзбекистон – Венесуэла («Бунёдкор» стадиони)

Турнирда иштирок этаётган бешта эркаклар миллий жамоаси - Австралия, Кабо-Верде, Кюрасао, Янги Зеландия ва Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси саналади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист