Тошкентда ҳудудий футбол академияларининг дарвозабон мураббийлари учун ўқув семинари ташкил этилди
24–25-май кунлари Тошкент шаҳрида Ҳудудий футбол академияларида фаолият юритаётган дарвозабон мураббийлари учун ўқув семинари бўлиб ўтди.
photo: UFA
Тошкентда ҳудудий футбол академияларининг дарвозабон мураббийлари учун ўқув семинари ташкил этилди.
24–25-май кунлари Тошкент шаҳрида Ҳудудий футбол академияларида фаолият юритаётган дарвозабон мураббийлари учун ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинар давомида тажрибали мутахассислар — Денис Иванков, Михаил Наумов ҳамда Анвар Рашидов иштирок этиб, замонавий дарвозабонларни тайёрлаш методикаси, машғулот жараёнларини ташкил этиш ва ёш посбонлар билан ишлаш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Тадбир давомида амалий машғулотлар ва назарий таҳлиллар ҳам ташкил этилиб, мураббийларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор