Тони Кроос ЖЧ-2026 фаворитларини айтди
У 4 та терма жамоанинг имкониятларини юқори баҳолади.
ФОТО: Getty images
Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларини санади.
Унинг фикрича, булар Испания, Португалия, Франция ва Марокаш терма жамоаларидир.
"Германияни асосий даъвогарлар қаторида кўрмаяпман. Жамоа чорак ёки ярим финалгача боришига ишончим комил», — дея қўшимча қилди Кроос.
2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Унда илк бор 32та ўрнига 48та терма жамоа куч синашади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист