Ўткир Юсупов Осиёнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун даъвогарлик қилмоқда
ФОТО: UzbekistanFA
Осиё Футбол Конфедерацияси (AFC) Жаҳон чемпионати саралашининг орзулар жамоасини шакллантирмоқда.
Эътиборли жиҳати шундаки, энг яхши дарвозабон номинациясига даъвогарлар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони Ўткир Юсупов ҳам ўрин олган.
Бундан ташқари, Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаев ва Отабек Шукуров ҳам ўз позицияси бўйича энг яхшиси бўлишга даъвогарлик қилмоқда.
Овоз бериш жараёнлари 20-июндан 4-июлга қадар бўлиб ўтади. Ушбу ҳавола орқали сиз ҳам ўз номзодингизни қўллаб-қувватлашингиз мумкин.
Насрулло Каримов
Журналист