locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тимур Кападзе: \"Пахтакор\"ни ютган ёқимли

«Пахтакор» – «Навбаҳор» (0:2) учрашувидан сўнгги матбуот анжуманининг биринчи қисмида «Лочинлар» бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютган ёқимли
photo: Navbahor FK

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Навбаҳор» (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида «Лочинлар» бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.
«Лочинлар» устози одатдагидек, ўз сўзини учрашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.
- Барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун тарихий ютуққа эришилди. «Навбаҳор» «Пахтакор»ни сафурда мағлуб этмаганига 31 йил бўлган экан. Барча йигитларга раҳмат. Мухлислар ҳам совуқда бизни ёлғизлатиб қўйишмади. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик ва қор бироз ташвишга солди, аммо режаларимизга таъсир ўтказмади.

- Ўтган турдаги «Бухоро»га қарши учрашув қийин кечганди. «Улар ўзи ҳам футбол ўйнамайди ва рақибга ҳам ўйнашга бермайди», деган эдингиз. Бугунги рақибнинг «Пахтакор» эканлиги бироз енгиллик бердими?
- Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ. «Бухоро»га қарши қийин учрашув бўлди, лекин ўйинни таҳлил қилиб чиқдик. Камчиликлар устида ишладик. «Пахтакор»ни ўрганиб чиқдик ва мазкур учрашувга алоҳида режа туздик. Менимча, бугун ўйин бўйича рақибдан устун эдик. «Пахтакор»га қарши кечадиган беллашув ҳар бир рақибга алоҳида мотивация дегани. «Пахтакор»ни ютган жуда ёқимли.

- Иккинчи бўлимда интенсивлик ошишининг сабаби нимада?
- Икки бўлимда ҳам ўзига яраша жиҳатлар бўлди. Қаердадир қўшдик, қайсидир вазиятда рақибга устунликни бердик. «Пахтакор» жиддий рақиб. Бугун эса рақибдан келиб, ҳаракат қилдик.

- Дастлабки икки тур билан солиштирганда қанотларда ва ҳужум чизиғида ротацияга қўл урдингиз. Бугунги ротациянинг сабаби нимада?
- Ҳар ўйинда ротация қиляпмиз. Сабаби, ҳар бир футболчига имконият бериб кўришим керак. Таркибимиз яхши. Ҳар бир позицияга икки нафардан футболчимиз бор. Аввалги икки рақибимиз ҳам биздан бир кун кўпроқ дам олганди. Буларнинг барчасини инобатга олган эдик. Кимдир биринчи бўлимда, қолганлар эса иккинчи бўлимда майдонга қўшилади. Бугун асосий таркибдан ўрин олганлар ҳам ўзларини яхши кўрсатишди.

- «Навбаҳор» Эрон клубларида тўп тепаётган легионерларимизни ўз сафига қўшиб олиши мумкинми?
- FIFA рухсат берса, ҳаракат қиламиз. Агар рухсат олинса, гаплашиб кўрган футболчиларимиз бор. Кўрамиз, насиб қилган бўлса агар. Эрондаги йигитларимизни ҳар бир клуб ўз сафига қўшиб олишни истайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг