Тимур Кападзе Бирлашга Араб Амирликларига сафар қилди
ФОТО: UzbekistanFA
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди.
Жамоамиз Жаҳон чемпионати саралаш босқичи учрашуви олдидан БАА'да йиғин ташкил этилиши режалаштирилган.
Бош мураббий ЎФА мутасаддилари билан биргаликда машғулот майдонлари, меҳмонхоналар ва “Ал-Нахян” стадионидаги мавжуд шароитларни ўрганиб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, БАА — Ўзбекистон ўйини 5-июн Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.
Насрулло Каримов
Журналист