Тиаго Силва – «Порту» футболчиси
Силва аввалроқ Бразилиянинг "Флуминенсе" клубини эркин агент сифатида тарк этган эди.
Фото: Getty Images
Бразилиялик ҳимоячи Тиаго Силва "Порту"билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
Футболчи Португалия клуби билан 2026 йил июнгача қисқа муддатли шартнома имзолади, уни 2027 йил ёзигача узайтириш имконияти мавжуд.
Силва аввалроқ Бразилиянинг "Флуминенсе" клубини эркин агент сифатида тарк этган эди.
"Флуминенсе" таркибида ҳимоячи 212 ўйин ўтказди, 19 та гол урди ва жамоанинг капитани бўлди. Клубда бўлган даврида у 2007 йилги Бразилия Кубоги соҳиби бўлди.
Унга “Милан” жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдирганди. Бироқ у фаолиятини Португалияда давом эттиришга қарор қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист