locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тер Штеген \"Манчестер Сити\"га ўтиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тер Штеген "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар бозорида “Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

The Sun хабарида келтирилишича, германиялик 33 ёшли посбон Гвардиола томонидан клубни тарк этиши мумкин бўлган бразилиялик дарвозабон Эдерсоннинг ўрнини эгаллашга муносиб номзод сифатида кўрилмоқда.

Тер Штеген ўтган йили тиззасидан олган жиддий жароҳати сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборганди. Унинг клуб билан битими 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Тажрибали дарвозабоннинг трансфер қиймати 12 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг