Тен Хаг «Аякс»га қайтиши мумкин — Романо
Аввалроқ Амстердам клуби Жон Ҳайтингни истеъфога чиқарганди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед»нинг бош мураббийи Эрик тен Хаг яна Амстердамнинг «Аякс» клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Аякс» 55 ёшли мутахассисга клубга қайтиш таклифини йўллаган, бироқ тен Хаг ҳозирча якунлий қарор қабул қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жон Ҳайтинг «Аякс» бош мураббийлигидан истеъфога чиққанди. Шунингдек, Тен Хаг ҳам «Байер»дан ишдан олинганди.
Маълумот учун, айни дамда «Аякс» Эредивизия турнир жадвалида 11-турдан сўнг 20 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист