locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Tashkent Open Judo Kids Cup III турнири истеъдодларни сараламоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида дзюдо бўйича ўсмирлар ва кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Ўз тарихида учинчи бор ташкил этилган Tashkent Open Judo Kids Cup мусобақаси йилдан-йилга такомиллашиб, юртимизга келаётган иштирокчилар географияси ҳам кенгайиб бормоқда. Бу йилги халқаро турнирга Бразилия, Португалия, Россия, Туркия, Озарбайжон, Грузия, БАА, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Қувайт давлатларидан дзюдочилар етиб келди.

Tashkent Open Judo Kids Cup ҳар томонлама юқори даражада ташкил этилган. Умумий ҳисобда 2000 нафардан зиёд ўсмирлар бир неча ёш ҳамда вазн тоифаларида медаллар учун баҳс олиб боришяпти.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг