locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тарихий шаҳарлар дербиси. Барчаси \"Бухоро\"-\"Динамо\" ўйини ҳақида

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тарихий шаҳарлар дербиси. Барчаси "Бухоро"-"Динамо" ўйини ҳақида
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон миллий чемпионатига старт берилган 1992 йилдан буён икки кўҳна шаҳар – Самарқанд ва Бухоронинг бош жамоалари ўзаро 50 марта тўқнаш келган.

1992 йилдан 2000-йилларга қадар Самарқанд жамоаси «Динамо», «Мароқанд» ва «Афросиёб» номлари остида турнирда қатнашган бўлса, Бухоро жамоаси «Нурафшон» ва «Бухоро» номи остида иштирок этган.

Суперлига ва Про лига тарихидаги ўзаро ўйинларда 22 учрашувда «Бухоро», 18 ўйинда эса «Динамо»нинг қўли баланд келган. 10та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик «Бухоро» томонида: 65:63. «Бухоро» ўзаро ўйинларда 76 очкога эга бўлган, «Динамо» эса 64 очкони қўлга киритган. «Динамо»нинг «Бухоро» устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, «Бухоро»нинг тарихда «Динамо» устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

«Бухоро» ва «Динамо». Сўнгги 10 йиллик натижалар:
20.03.2015 «Бухоро» - «Динамо» 1:1
08.08.2015 «Динамо» - «Бухоро» 2:0
2016 йил: «Динамо» Про лига
15.04.2017 «Динамо» - «Бухоро» 3:1
16.09.2017 «Бухоро» - «Динамо» 0:0
2018 йил: «Динамо» Про лига
19.05.2019 «Бухоро» - «Динамо» 0:0
27.08.2019 «Динамо» - «Бухоро» - 0:3
2020 йил: «Динамо» Про лига
20.05.2021 «Динамо» - «Бухоро» - 3:1 (Про лига)
05.09.2021 «Бухоро» - «Динамо» - 1:1 (Про лига)
05.09.2021 «Бухоро» - «Динамо» - 0:2 (Про лига)
07.11.2021 «Динамо» - «Бухоро» - 1:2 (Про лига)
2022 йил: «Динамо» - Суперлига, «Бухоро» Про лига
2023 йил: «Бухоро» - Суперлига, «Динамо» Про лига
2024 йил: «Динамо» - Суперлига, «Бухоро» Про лига;

«Бухоро»нинг Суперлигада сўнгги 5 ўйиндаги натижаси:
12.04. Қўқон-1912 – Бухоро 1:0
19.04. Бухоро – Насаф 1:3
27.04. Навбаҳор – Бухоро 3:0
03.05. Бухоро – Машъал 1:2
10.05. Пахтакор – Бухоро 6:0

«Динамо»нинг Суперлигада сўнгги 5 ўйиндаги натижаси:
06.04. ОКМК – Динамо 0:0
12.04. Динамо – Сўғдиёна 1:1
20.04. Андижон – Динамо 1:2
04.05. Шўртан – Динамо 1:3
09.05. Динамо – Сурхон 1:0.

«Динамо» ва «Бухоро»да тўп сурганлар...
Ушбу икки жамоада тўп сурган самарқандлик ва бухоролик футболчилар талайгина. Жумладан, Олим Тиллаев, Михаил Фомин, Илҳом Юнусов, Асқар Муҳиддинов, Артём Филипосян, Баҳодир Насимов сингари самарқандлик таниқли футболчилар ўз вақтида “Бухоро”да ҳам муносиб тўп сурган бўлишса, Улуғбек Бақаев, Жамшед Саидов, Шуҳрат Файзиев, Жасур Ҳасанов сингари бухоролик футболчилар ўз вақтида “Динамо” сафида ҳам мухлислар қалбидан ўрин олган

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг