«Талабалар лигаси»нинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда
“Талабалар лигаси” мусобақасининг Республика босқичи жорий йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан, Президентнинг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган “Талабалар лигаси” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи баҳслари ўтказилмоқда.
Мазкур босқичда Тошкент шаҳридаги 32 та олий таълим муассасаси жамоалари 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашмоқда.
Маълумот учун, “Талабалар лигаси” мусобақасининг Республика босқичи жорий йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист