locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сурхон» россиялик футболчиси билан икки йиллик битим имзолади

Термиз клуби келишувни 2 йилга узайтирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сурхон» россиялик футболчиси билан икки йиллик битим имзолади
Фото: Сурхон ПФК

"Сурхон" матбуот хизмати жамоанинг етакчиларидан бири — Жамалдин Ходжаниёзов билан шартномани 2 йилга узайтирганини эълон қилди.

Россиялик легионер “Сурхон” сафида ўтказган сўнгги 1,5 мавсум давомида тажрибали, 29 ёшли марказий ҳимоячи жамоанинг етакчиларидан бирига айланди.

У ушбу даврда 39 та учрашувда майдонга тушди ва уларнинг 14 тасида дарвозаси дахлсиз сақланиб қолди.

“Жамалдиннинг тажрибаси, етакчилик фазилатлари ва барқарор ўйини жамоамиз учун катта аҳамиятга эга. Ишонамизки, у келгуси мавсумларда ҳам Сурхон муваффақиятлари йўлида муҳим роль ўйнаб, ёш футболчилар учун муносиб намуна бўлиб қолади, - дейилади хабарда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг