\"Сурхон\" ФК 2026-йилги мавсум учун вилоятиимизнинг 10 дан ортиқ мураббийлари билан шартнома имзолади
Эндиликда барча спорт таълим муассасаларидан турли ёшдаги ёш футболчиларимиз "Сурхон" ФК академиясида ҳам шуғулланиши мумкин бўлади.
photo: Surxon fk
Хабарингиз бор вилоятиимизнинг бош жамоаси ҳисобланадиган "Сурхон" ФК ўз олдига бу йил ЎзСЛда чемпионлик мақсадини қўйган. Шу қаторида ўзининг футбол академиясига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунинг учун турли туманларимиздан 10дан ортиқ мураббийлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадида 2026-йилги мавсум учун меҳнат шартномаларини имзолашди.
Эндиликда барча спорт таълим муассасаларидан турли ёшдаги ёш футболчиларимиз "Сурхон" ФК академиясида ҳам шуғулланиши мумкин бўлади.
Яқин кунлар ичида ушбу футбол академияси ҳақида батафсил маълумот берилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор