«Сурхон» Беҳруз Жуматов билан амалдаги меҳнат шартномалари ўзаро келишув асосида бекор қилинди
Термизнинг «Сурхон» клуби 4 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди.
photo: Surxon fk
Термизнинг «Сурхон» клуби 4 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, дарвозабон Артём Потапов, ҳимоячилар Жамолиддин Хўжаниязов, Жавоҳир Жўраев ва Беҳруз Жуматов билан амалдаги меҳнат шартномалари ўзаро келишув асосида бекор қилинди.
«Жамоамиз номидан ушбу футболчиларга клубимиз сафидаги фаолияти давомида қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда уларнинг келгусидаги фаолиятларида муваффақият ва омад тилаймиз», - дейилади клуб хабарида.
Иброҳим Жалолов
Редактор