locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сурхон» Беҳруз Ўктамовни ўз сафига қўшиб олди

Футболчи клуб билан уч йиллик битим имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сурхон» Беҳруз Ўктамовни ўз сафига қўшиб олди
Фото: Сурхон ПФК

«Сурхон» истиқболли ёш футболчилар селекциясини давом эттирмоқда.

«Сурхон» ва "Пахтакор" клублари ўртасида иқтидорли футболчи Беҳруз Ўктамовнинг трансфери амалга оширилди. 19 ёшли футболчи Ўзбекистонда ўз ёш тоифасидаги энг яхши ўйинчилардан бири ҳисобланади. У «Пахтакор» тарбияланувчиси бўлиб, клубнинг турли ёшлар жамоалари сафида ўйнашга улгурган. Ўтган мавсумда марказий ярим ҳимоячи ёшлар ўртасидаги U21 чемпионати ғолиби бўлган.

Футболчи билан 3 йиллик шартнома имзоланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг