Суперлиганинг 21–22-турлари бўйича инспекторлар ва ҳакамлар иштирокида таҳлил ўтказилди
Унда бош ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар, ВАР мутахассислари ҳамда инструкторлар иштирок этди.
Фото: UzFHM
Ўзбекистон Суперлигасининг 21 ва 22-тур учрашувлари бўйича ZOOM платформасида навбатдаги таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бош ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар, ВАР мутахассислари ҳамда инструкторлар иштирок этди.
Мазкур таҳлил давомида Бобур Ҳайдаров, Фарҳод Абдуллаев, Владислав Сейтлин, Валентин Коваленко ва Жаҳонгир Саидов ҳакамлар томонидан қабул қилинган ижобий ҳамда баҳсли қарорларни батафсил муҳокама қилди.
Йиғилиш якунида ҳакамларга ФИФА ва ОФК инспекторлари тавсияларига асосан кейинги турлар ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида камчиликларни олдини олиш мақсадида зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист