locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига қуръаси GotSport компанияси билан ҳамкорликда ўтказилади

Мазкур компания хизматларидан Жанубий Корея K лигаси, Австралия A лигаси кабилар ҳам фойдаланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига қуръаси GotSport компанияси билан ҳамкорликда ўтказилади
ФОТО: Getty images

Лига мусобақаларга қуръа ташлашда узоқ йиллар давомида Бергер тизимига асосланган классик услубдан фойдаланиб келди. Бироқ бугунги кунда жаҳоннинг етакчи лигалари тақвимдаги қийинчиликлар, логистика муаммолари ва жамоаларнинг халқаро мусобақаларини инобатга олган ҳолда, сунъий идрокқа асосланган янги методлардан фойдаланишга ўтган.

Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон кубогига иштирок этишидан келиб чиқиб, 2026 йил футболимиз учун тарихий аҳамият касб этади. 2027 йилнинг дастлабки кунлариданоқ эса Саудия Арабистонида Осиё Кубоги старт олади. Ярим йил ичидаги икки йирик мусобақа Суперлига тақвимини шакллантиришда қатор қийинчиликларни келтириб чиқаради.

Лига ўтган мавсум янги қуръа механизмлари бўйича халқаро тажрибани таҳлил қилди ва GotSport компанияси билан шартнома имзолашга қарор қилди. Мазкур компания хизматларидан ғарбнинг футболи ривожланган мамлакатлари қаторида Жанубий Корея K лигаси, Австралия A лигаси кабилар ҳам фойдаланмоқда.

Лига 2026 йилнинг биринчи ярмини бошқа майдонларда бошлашни режалаштирган клублар ҳақида эълон қилгандик. Шунингдек, янги тақвим режасини ишлаб чиқишда халқаро майдонда Ўзбекистон номидан иштирок этувчи клублар имкониятлари ҳам инобатга олиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, дербилар, ўтган мавсумни кучли тўртликда якунлаган клубларга қарши учрашувларнинг кетма-кет турларга тўғри келиб қолмаслиги масаласига устуворлик берилади.

Айни пайтда Лига GotSport мутахассислари билан ҳамкорликда янги мавсум тақвим режасининг бир неча ўнлаб версияларини муҳокама қилмоқда. Тез орада ишчи гуруҳ саралаб олган тақвим лойиҳалари клубларга тақдим этилади ва улар афзал билган вариантлардан қай бири асосида мусобақа ўтказиш масаласи келишилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг