locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Сўғдиёна» Жиззахда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди

Жиззахликлар турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Сўғдиёна» Жиззахда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Сўғдиёна ПФК

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" ўз майдонида ОКМКни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳсда Люпчо Дориев дублга эришди. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Самандар Мавлонқулов ҳам биттадан гол урди. Олмалиқликлар сафида Авазбек Ўлмасалиев гол муаллифига айланди.

Натижада “Сўғдиёна” 9-ўринга кўтарилди. ОКМК 4-ўринда қолди.

Суперлига. 21-тур
Сўғдиёна – ОКМК 4:1
Голлар: Люпчо Дориев, 28 (1:0), Люпчо Дориев, 45+2 (2:0), Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 49 (3:0), Авазбек Ўлмасалиев, 63 (3:1), Самандаржон Мавлонқулов, 78 (4:1)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг