Суперлига, Пролига ва Биринчи лига ҳакамлари жисмоний тайёргарликни ошириш бўйича машғулот ўтказди
Машғулот тажрибали инструктор Юлия Тарасова томонидан олиб борилди.
Фото: UzFHM
ЎФА майдонида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан келган Суперлига, Пролига, Биринчи лига ҳамда аёллар Олий лигаси ҳакамлари жисмоний тайёргарлик машғулотида иштирок этди.
Машғулот тажрибали инструктор Юлия Тарасова томонидан олиб борилди. Ушбу жараён ҳакамларнинг келгуси учрашувларга пухта тайёргарлик кўришига хизмат қилади.
Одатда, ҳакамларнинг жисмоний ҳолатини текшириш учун мана шундай семинар ва машғулотлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист