locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Нефтчи» - «Қўқон-1912». Ўзаро ўйинлар

Учрашув "Истиқлол" стадионида соат 19:00да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Нефтчи» - «Қўқон-1912». Ўзаро ўйинлар
Фото: Қўқон-1912 ПФК

Суперлига чемпионатининг Фарғона дербиси мақомига эга бўлган 10-тур учрашувида Исломбек Исмоилов бошқарувидаги "Нефтчи" жамоамиз "Қўқон-1912" клуби билан куч синашади.

Статистик маълумот:
Ўзбекистон Суперлига мусобақалари доирасида "Нефтчи" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари шу кунга қадар 32 марта расмий учрашувларда қатнашган. Улардан 21 тасида фарғоналиклар ғалаба қозонган, 5 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган ва 6 та ўйинда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Умумий тўплар нисбати 75-40 "Нефтчи" фойдасига.

Энг йирик ғалабалар:
16.10.1999.
"Қўқон-1912"-"Нефтчи" 1:6
26.08.2017.
"Қўқон-1912"-"Нефтчи" 3:1

Жамоаларнинг Фарғонада бўлиб ўтган охирги беш учрашув натижаси:
14.03.2025.
"Нефтчи"-"Қўқон-1912" 0:0
02.03.2022.
"Нефтчи"-"Қўқон-1912" 1:0
29.11.2018.
"Нефтчи"-"Қўқон-1912" 0:2
17.08.2018.
"Нефтчи"-"Қўқон-1912" 1:0
31.03.2017.
"Нефтчи"-"Қўқон-1912" 1:2

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 10-тур доирасидаги "Нефтчи"-"Қўқон-1912" беллашувини Олим Тўйчибоев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашув "Истиқлол" стадионида соат 19:00да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг