Суперлига. «Нефтчи» cафарда «Қизилқум»ни тор-мор этди
Исмоилов жамоаси пешқадамлигини мустаҳкамлади.
Фото: Нефтчи ПФК
Ўзбекистон Суперлигасининг 5-турида «Нефтчи» Навоийда «Қизилқум» меҳмони бўлди. Учрашув фарғоналиклар учун муваффақиятли ўтиб, улар рақибни йирик — 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, Ислом Исмоилов жамоаси 5 та турдан кейин 15 очко билан жадвалда пешқадамлик қилишда давом этмоқда.
Ўзбекистон Суперлигаси, 5-тур
4 апрель 2026 йил, Навоий. «Ёшлар» СМ стадиони
«Қизилқум» — «Нефтчи» 0:4
Голлар: Зоран Марушич, 18 (0:1), Алишер Одилов, 41 (0:2), Зоран Марушич, 52 (0:3), Икром Алибоев, 58 (0:4, пенальти)
Розикжон Султонмуродов
Журналист