Суперлига. «Насаф» камбек эвазига «Хоразм»ни мағлубиятга учратди
Ўзбекистон кубоги яримфинал баҳслари бўлиб ўтаётган бир пайтда Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган «Насаф» ҳамда «Хоразм» жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам ўтказилди.
Аждарлар дастлаб ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Шахром Самиев 45-дақиқада меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Шароф Мўҳитдинов ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90-дақиқага келиб Шерзод Насруллаев мезбонларни иродали ғалабаси билан таъминлади.
Суперлига. 23-тур
НАСАФ 2:1 ХОРАЗМ
Голлар: Шахром Самиев, 45 (0:1), Шароф Мўҳитдинов, 45+2 (1:1), Шерзод Насруллаев, 80 (2:1)
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Нематов, 2.Алибек Давронов (92.Умар Эшмуродов, 76), 8.Зафармурод Абдираҳматов (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 63), 9.Жавоҳир Сидиқов (24.Сардор Баҳромов, 63), 10.Драган Черан, 14.Шароф Мўҳиддинов, 19.Стефан Чолович (17.Суҳроб Нуруллоев, 63), 20.Юсуф Отабунжо (18.Ҳусайн Норчаев, 46), 22.Игор Голбан, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров
«Хоразм»: 1.Машҳур Муҳаммаджонов, 2.Диёр Ортиқбоев, 6.Аббос Отахонов, 8.Ҳазрат Турсункулов, 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (9.Жасур Азимов, 81), 15.Владимир Бубаня, 18.Искандар Шайқулов (4.Фаррух Иброҳимов, 46), 22.Асадбек Саитхонов (7.Темур Исмоилов, 59), 88.Аброp Хўсинов, 94.Рустам Абдуҳамидов (79.Азиз Аҳроров, 81), 99.Шахром Самиев (77.Суннатулла Абдуллажонов, 89)