Суперлига. «Қизилқум» ўз майдонида «Андижон»ни мағлуб этди
Натижада "олтин изловчилар" 35 очко билан 8-ўринга кўтарилди.
Фото: Қизилқум ПФК
Суперлига 28-турида "Қизилқум" Навоийда "Андижон"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда мезбонлар 1-дақиқадаёқ олдинга чиқиб олишди. Андижонликлар ҳимоячиси Кристиан Новак ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Тайм якунида (45+4) Дамир Темиров мувозанатни тиклади. 73-дақиқада Шохруз Норхонов томонидан киритилган гол "Қизилқум"га 3 очко келтирди.
Натижада "олтин изловчилар" 35 очко билан 8-ўринга кўтарилди. "Андижон" 29 очко билан 11-поғонада.
Суперлига. 28-тур
Қизилқум - Андижон - 2:1
Голлар: Кристиан Новак, 1 автогол (1:0), Дамир Темиров, 45+4 (1:1), Шохруз Норхонов, 73 (2:1)
Розикжон Султонмуродов
Журналист