Суперлига. «Бунёдкор» Тошкентда «Хоразм»ни мағлуб этди
Илёс Зейтуллаев шогирдлари турнир жадвалида 4-ўринга чиқиб олди.
Фото: Хоразм ПФК
Ўзбекистон чемпионатининг 21-турида “Бунёдкор” клуби Тошкентда “Хоразм”ни қабул қилди.
Беллашув 1:0 ҳисобида “қалдирғочлар” ғалаба қозонди. Ягона гол 82-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан киритди.
Бу ғалабадан сўнг сўнг “Бунёдкор” очколари сонини 38 тага етказиб, 4-ўринга чиқиб олди. “Хоразм” 19 очко билан 14-поғонада қолди.
Суперлига. 21-тур
Бунёдкор — Хоразм 1:0
14 сентябр, «Олимпия» стадиони
Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (82, пеналти).
Розикжон Султонмуродов
Журналист