locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Бунёдкор» сафарда «Сўғдиёна»дан устун келди

Натижада “Бунёдкор” очколари сонини 49 тага етказиб, мавсумни 5-ўринда тугатадиган бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Бунёдкор» сафарда «Сўғдиёна»дан устун келди
Фото: Сўғдиёна ПФК

Ўзбекистон чемпионатининг 29-турида “Бунёдкор” клуби сафарда “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушди.

“Зомин” стадионида кечган беллашувда “қалдирғочлар” 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Голлар Асадбек Раҳимжонов ва Имеда Ашортиа ҳисобига ёзилди.

Натижада “Бунёдкор” очколари сонини 49 тага етказиб, мавсумни 5-ўринда тугатадиган бўлди. Сўнгги турда мағлуб бўлса ҳам, клуб жойини ўзгартирмайди. “Сўғдиёна” эса 37 очко жамғариб, 8-поғонада қолди.

Суперлига. 29-тур

“Сўғдиёна” 0:2 “Бунёдкор”

Голлар: Асадбек Раҳимжонов, 45 (0:1), Имеда Ашортиа, 61 (0:2)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг