Суперлига. «Бухоро» ўз майдонида «Навбаҳор»ни тор-мор келтирди
Бегич хет-трикка эришди
Фото: Бухоро ПФК
Ўзбекистон чемпионатида 22-тур учрашувлари давом этмоқда.
“Бухоро” клуби “Навбаҳор”ни қабул қилди. Мазкур баҳсда майдон эгалари ўта йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Мезбонлар сафида голларга Бегич ва Табатадзе муаллифлик қилди.
Суперлига. 22-тур. 20 сентябр
Бухоро — Навбаҳор 5:0
Голлар: Бегич 3, 31, 45+5 (хет-трик), Табатадзе 4, 41 (пен, дубл).
Розикжон Султонмуродов
Журналист