locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Анлижон» Тошкентда «Бунёдкор»ни енгиб, Суперлигада қолди

Учрашувда жами 3 та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Анлижон» Тошкентда «Бунёдкор»ни енгиб, Суперлигада қолди
Фото: Андижон ПФК

Ўзбекистон чемпионати 30-турида “Андижон” клуби Тошкентда “Бунёдкор”га қарши беллашди.

Беллашув 2:1 ҳисобида “бургутлар” ғалабаси билан якунига етди. Меҳмонлар сафида Шаҳзод Азмиддинов ва Усмонали Исмоналиев голларга муаллифлик қилди. Тошкентликлар сафида Имеда Ашортиа гол урди.

Натижада “Андижон” мавсумни 11-ўринда тугатди ва Суперлигада қолди. “Бунёдкор” эса 5-ўрин билан чекланди.

Суперлига. 30-тур

“Бунёдкор” 1:2 “Андижон”

Голлар: Шаҳзод Азмиддинов, 45+6 пен (0:1), Усмонали Исмоналиев, 66 (0:2), Имеда Ашортиа, 85 (1:2)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг