Суперлига 9-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари
Фото: Андижон ФК
Ўзбекистон Суперлигасида 9-тур учрашувлари 9 май санасида бошланади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, турнинг дастлабки учрашуви “Андижон” ва “Нефтчи” ўртасида бўлиб ўтади. Шу куни “Динамо” Самарқандда “Сурхон”ни қабул қилади.
Шунингдек, тур давомида “Насаф” - “Бунёдкор”, “Пахтакор” - “Бухоро” ва “Навбаҳор” - “Хоразм” беллашувлари ҳам бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Журналист