Суперлига-2026. Мусобақага 28-январ куни қуръа ташланади
Унда Суперлига клуби вакиллари ҳам иштирок этади.
Фото: UzPFL
Аввалроқ Лига қуръа масаласида GotSport компанияси билан ҳамкорлик қилиши хабар қилинганди. Айни вақтда томонлар янги мавсум тақвими бўлиш эҳтимоли мавжуд вариантларни шакллантирмоқда.
Улар орасидан саралаб олинган мақбул вариантлардан қай бири танлаб олиниши масаласи қуръа ёрдамида ҳал қилинади.
28-январ куни мазкур жараён “Футбол TV” телеканали орқали трансляция қилинади ва у 19:00 дан бошлаб эфирга олиб чиқилади. Унда Суперлига клуби вакиллари ҳам иштирок этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист