Суперкомпьютер Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибини тахмин қилди
ФОТО: Getty Images
Opta суперкомпьютери Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи якунланганидан сўнг жамоаларнинг турнирда ғалаба қозониш имкониятларини баҳолаб чиқди.
Унга кўра, ПСЖ чемпионлик учун яхши имкониятга эга — 20,6 фоиз.
Плей-офф босқичи олдидан турнирда ғалаба қозониш имконияти юқори бўлган Топ-10 жамоалар қуйидагича:
1. ПСЖ — 20,6 фоиз.
2. “Манчестер Сити” — 20,4 фоиз.
3. “Интер” — 12,4 фоиз.
4. “Бавария” — 11,3 фоиз.
5. “Челси” — 10,4 фоиз.
6. “Реал” — 9,7 фоиз.
7. “Боруссия Дортмунд” — 5,6 фоиз.
8. “Бенфика” — 4,2 фоиз.
9. “Ювентус” — 2,5 фоиз.
10. “Палмейрас” — 0,9 фоиз.
Маълумот учун, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи 28-июн куни бошланади ва 2-июлга қадар давом этади. Мусобақа финали эса 13-июн куни бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист