Суперкомпьютер Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити номини айтди
Opta суперкомпьютери жамоаларнинг турнирда ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.
ФОТО: Getty images
УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқич 3-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.
Тур беллашувлари якунига етганидан сўнг Opta суперкомпьютери жамоаларнинг турнирда ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.
Еврокубокда Лондоннинг "Арсенал" клуби фаворит ҳисобланади. Микель Артета шогирдларининг ғалаба қозониш эҳтимоли 21,13 фоизга тенг. Амалдаги соврин эгаси - "ПСЖ"нинг имкониятлари 14,03 фоизга баҳоланди. Чемпионлар Лигаси-2025/2026 мавсуми ғолиби "Ливерпуль" бўлиши эҳтимоли 12,31 фоизга тенг.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" ўтган мавсум финалида "Интер"га қарши баҳс олиб борган эди. Учрашув Париж жамоасининг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист