Суарес яна тишлади: «Интер Майами» футболчиси Жорди Албани чақиб олди
«Интер Майами» клубининг 38 ёшли ҳужумчиси Луис Суарес КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги доирасида «Лос-Анджелес Гэлакси»га қарши ўйинда жамоадоши Жорди Албани чақиб олди. Учрашув Майами клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Воқеа ўйин охирида, икки жамоа ўйинчилари ўртасидаги можаро пайтида юз берди. Видеоязувда кўринишича, Суарес Албани бармоғидан чаққани ва ҳатто унинг бўйнига енгилгина ушлангани аниқ кўрилади.
Луис Суарес бу каби вазиятларда аввал ҳам иштирок этган - у ҳатто ўзи ватанининг клубларида ўйнаган пайтларда ҳам шундай ҳаракатлари билан танилган. ОАВ маълумотларига кўра, у сабаб беш нафар футболчи жабрланган. Энг машҳур ҳолатлардан бири - «Челси» футболчиси Бранислав Ивановични чаққани ва Италия терма жамоаси аъзоси Жорджо Кьеллинини тишлагани. Жорий МЛС мавсумида Суарес 7 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урган ва 5 та голли узатма амалга оширган.