locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Students cup\" 73 университет ва 871 талабага ўзини кўрсатиш имкониятини берди

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
"Students cup" 73 университет ва 871 талабага ўзини кўрсатиш имкониятини берди
PHOTO: Telegram

Лига томонидан учинчи бор ўтказилаётган Students cup мусобақасига аввалги мавсумларда бўлгани каби Coca-Cola ҳомийлик қилмоқда. Амин бўляпмизки, у аллақачон талабалар орзиқиб кутадиган турнирга айланиб улгурди.

Бу йил Students cup’да 73 та университет ғолиблик учун кураш олиб борди. Улар 871 нафар спортга бефарқ бўлмаган талабани Лига рўйхатидан ўтказди. Табиийки, рўйхатдан ўтаётган талабалар орасида Лига қайдларида мавжуд бўлган футболчилар ҳам кўриниш берганди. Мусобақа низомига асосан уларга лицензия берилмади, университетлар бу каби футболчиларни бошқа талаба билан алмаштирди.

Мусобақада Тошкент шаҳри ва вилояти университетлари иштирок этаётган бўлса-да, унда республиканинг барча ҳудудий бирликларидан ташриф буюрган талабалар борлиги қувонарли. Инфографикада бу янада аниқроқ кўринади. Қувонарлиси шундаки, ўқишини юртимизда олиб бораётган хорижлик талабалар ҳам эндиликда Students cup’да намоён бўлмоқда. Жорий мавсум биз бундай талабаларнинг 11 нафарини рўйхатдан ўтказдик. Улар Ўзбекистонда оммавий футболга берилаётган эътибор ва бу айниқса Профессионал футбол учун жавобгар ташкилот томонидан бўлаётганидан ҳайратда эканини яширмади.

Рўйхатдан ўтган талабалар орасида энг каттаси 38 ёшда эканлигини кўриш мумкин. Албатта, илм олиш учун ҳеч қачон кеч эмас. 19 ёшли талабалар эса бир неча ўнлаб эканлигини кўрдик.

Лига мазкур мусобақани ўтказишда университетлар билан ишлаш, мусобақага талаба ёшларни жалб этишдаги ёрдами учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қонғратбай Шариповга, мусобақанинг хавфсиз, самимий ва дўстона руҳда ўтишига ёрдам бергани учун Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатовга миннатдорчилик билдиради.

Students cup-2025 ғолиби 22-май куни аниқланади. Ажойиб финал ва тақдирлаш маросимини кўриш учун Сизни 18:15 да Жар стадиони ёнида кутамиз. Совриндор бўлган университетларнинг ҳар бир иштирокчи талабасига қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилади. Мусобақа тўпурарига эса смартфон совға қилинади. Муҳими бу эмас, муҳими — биз 10 кун давомида талабалар ўзларини ҳақиқий қаҳрамонлардек ҳис қилишларига эриша олаётганимиз.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг