locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Стрикленд: «Мен Хамзатни тўлиқ 25 дақиқа давомида қўлларим билан савалайман»

Шон Стрикленд Хамзат Чимаевга қарши жанг ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, америкалик Шон Стрикленд БАА вакили, ушбу вазн тоифасининг мағлубиятсиз чемпиони, 31 ёшли Хамзат Чимаевга қарши бўладиган жанг борасида ўз фикрларини билдирди.

Мазкур қарама-қаршилик Ньюаркда (Нью-Жерси штати, АҚШ) бўлиб ўтадиган UFC 328 турнирининг асосий воқеаси бўлади.

«Мен ҳақиқий эркаклардек жанг қиламан — қўллар юқорида ва олға. Мен Хамзатни барча 25 дақиқа давомида қўлларим билан савалайман. Менда ажойиб ўқув-машғулот йиғини бўлди, жангга яхши спорт формасида ва соғлом ҳолатда етиб келдим, танам тўлиқ тикланди. Титул жанги олдидан ҳеч қандай жароҳатларсиз чиқиш ёқимли. Мен ҳаяжондаман ва бу лаҳзани интиқлик билан кутяпман», – дея Стрикленднинг сўзларини келтирмоқда Bloody Elbow портали.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг