Стоунз: «Умид қиламанки, Мадридда яхши ўйин кўрсатамиз»
"Ман Сити" ЕЧЛ 5-турида ўз майдонида "Байер"га ютқазиб қўйди.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз “Байер”га қарши (0:2) ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бугунги мағлубиятдан кейин бизда ҳаммасини тўғрилаш учун ажойиб имконият бор. Осон бўлмайди, аммо биз қийин вазифаларни яхши кўрамиз. Ҳар бир футболчи ҳаётида муваффақиятсизликка дуч келади – энг муҳими, сен унга қандай жавоб беришинг. Умид қиламанки, Мадридда яхши ўйин кўрсатамиз ва ўзимизни тиклаб оламиз”, — дейди Стоунс УЕФА матбуот хизматига.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” ЕЧЛ 6-тури доирасида “Реал”га қарши ўйнайди. Беллашув 10 декабрь санасига белгиланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист