locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт тарғиботида фаол бўлган мактаблар эътироф этилди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Спорт тарғиботида фаол бўлган мактаблар эътироф этилди
ФОТО: Olympic.uz

Бугун Республикамиз ёшларини спортга жалб этишда намуна кўрсатган умумтаълим мактабларида жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовларида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларни тақдирлаш тадбирлари ўтказилди.

Мазкур жараёнларда Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси масъуллари ҳам иштирок этишди.

Мутасаддилар тақдирлаш маросимида мактаб директорларига Вазирлик ва Қўмита раҳбарияти номидан ҳудудларда ўқувчи ёшларни спортга кенг жалб этишда кўрсатган фаолликлари учун миннатдорчилик билдириб, ташаккурномаларни топширишди.

Юқори натижа қайд этган ёшлар кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг